Қанотли ракеталар синови муваффақиятли ўтди, деб маълум қилди Эрон армияси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, узоқ масофага парвоз қиладиган қанотли ракеталар сув усти нишонларига қарши курашга мўлжалланган бўлиб, 280 километрлик масофада турган нишонни аниқ урган. Хабарда ракета синови пайшанба куни Ҳинд Океани ва Оман кўрфазидаги нишонларга қарата ҳам қуруқликдан, ҳам сувдан туриб амалга оширилгани айтилмоқда.
18.06.2020 10:01
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Оман кўрфазида қанотли ракеталар синовини амалга оширди






