Май-июнь ойларида вояга етмаган 20 нафар бола сувда чўкиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди.
Келтирилишича, жорий йилда 64 нафар фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлга. Шундан:
* 20 нафардан ортиғи ёш болалар;
* 5 нафари — 5 ёшгача бўлган болалар;
* 8 нафари — 14 ёшгача бўлган ўсмирлар;
* 7 нафари — 18 ёшгача бўлган ёшлар.






