Айни шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2130 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 68 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 4199 нафарни ташкил этмоқда", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.






