Россиянинг Челябинск вилоятида даҳшатли авария содир бўлди. Юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида у бир нечта енгил машиналарни босиб кетди.
Афсуски, ушбу ЙТҲ натижасида ўз йўлидан тинчгина машина ҳайдаб бораётган ҳайдовчилар: 2 нафари ҳалок бўлган, яна 7 нафар киши оғир ва ўрта даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Бу воқеадан сал олдин юк машинасининг тормози ишламай қолганини билган ҳайдовчи рация орқали қутқарувчиларга хабар берган. Аммо улар ЙТҲнинг олдини олишга улгуришолмаган.
Айтилишича, воқеа бўйича иш қўзғатилган бўлиб, суриштирув олиб борилмоқда. Видео:






