АсосийЖАМИЯТ

Тошкент стамотология институти пандемия даврида таълим тизимини мувофиқлаштирмоқда

Куни кеча Тошкент давлат стоматология институти томонидан «COVID-19 пандемияси даврида Ўзб...

'Тошкент стамотология институти пандемия даврида таълим тизимини мувофиқлаштирмоқда'ning rasmi

Куни кеча Тошкент давлат стоматология институти томонидан «COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон ва Россияда олий тиббий таълим тизимларининг мослашиш концепцияси» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Бутун жаҳонда, жумладан, мамлакатимизда пандемия даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, олий таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз томонидан олий таълим тизимини комплекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари белгилаб берилди. Ҳар бир олий таълим муассасаси каби ТДСИ томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш белгиланган. 

Таъкидлаш жоизки, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилган рейтингда ушбу институт юртимиз олий ўқув юртлари орасида 8 ўринни эгаллаган. Бу тиббий олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижадир.

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Институтда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Бундай замонавий имкониятлар малакали кадрлар тайёрлаш, тиббиёт соҳасида жаҳон талабаларининг илғор амалиётларини кенг жорий этиш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизматни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлмоқда. Халқаро қўшма икки дипломли таълим дастурлари сони: бакалавриатда 4 та, магистратурада 9 та, клиник ординатура йўналишлари бўйича 3 тага етди. Ушбу институт мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб ўз факультет филиалини хорижда, Қозоғистонда ташкил этган. 

Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг кўплаб олий таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қарор ва фармонларининг ижроси сифатида юртимизда илк бор олий таълим муассасалари ичида Тошкент давлат стоматология институти халқаро аккредитациядан ўтказилди ва ISO 9001:2015 халқаро сертификатини қўлга киритганини мисол қилиб келтириш мумкин.

Бу эса ТДСИнинг таълим жараёни халқаро стандартларга мос равишда олиб борилаётганлиги, келажакда халқаро рейтингларда муҳим ўрин эгаллаши ва хориждаги нуфузи ошиб боришига ҳамда хорижий талабаларни ўзига жалб қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади ва ҳозирда институт Европа мустақил аккредитация ташкилоти томонидан акредитациядан ўтиш жараёнида турибди. 

ССВ Матбуот хизмати фотолари

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Тошкент давлат стоматология институти томонидан куни кеча ташкил қилинган «COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон ва Россияда олий тиббий таълим тизимларининг мослашиш концепцияси» мавзуидаги халқаро илмий-амалий анжуманда икки давлат олий таълим муассасаларининг 10 дан ортиқ етакчи мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Пандемия даврида тиббий олий таълим тизимида олиб борилган ишлар юзасидан тажриба алмашиниш, эгалланган кўникмаларни кенг тарғиб этиш, илғор таълим технологияларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан Чехия, Қозоғистон ва Тожикистон олий таълим юртлари мутахассислари халқаро экспертлар сифатида иштирок этишди.

Ушбу тадбирда, пандемия давридаги икки давлат тиббий олий таълим тизими олдида турувчи муҳим вазифалар, XXI аср тиббий таълими: бугунги кун муаммолари, устуворликлари, йўналишлари, муаммолар ва уларнинг ечимлари, тиббий таълимда инновациялар, стоматология соҳасида кадрлар тайёрлашда инновацион ечимлар, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва амалга ошириш тажрибаси, тиббий олий таълим тизимини нуфузли халқаро талабларга мослаштириш ва йўналишларни халқаро аккредитациядан ўтказиш каби муҳим мавзуларда маърузалар тингланди, музокаралар ўтказилди ва фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар