АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус беморларининг 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда

ССВ маълум қилишича, бугун мамлакатимизда 179 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 146 на...

'Коронавирус беморларининг 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда'ning rasmi

ССВ маълум қилишича, бугун мамлакатимизда 179 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 146 нафари Карантин муассасаларида, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.  

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 74 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 68 нафари Тошкент шаҳридаги, 6 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.  

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

    Бошқа янгиликлар