ССВ ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йил 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Соғайганлар 4273 нафар (70 фоиз).
Даволанаётганлар 1733 нафар. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.






