Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги "Хашман" масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилади.
Бугунга кунга келиб Ўзбекистонда масжидлар сони 2069 тага етди.
Бундан аввал, 5 июнь куни Сурхондарё вилояти Музрабод туманида "Дўстмухаммад бобо" жоме масжиди очилган эди.






