1

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилади

МАДАНИЯТ 20.06.2020, 20:45
Болалар мусиқа ва санъат мактабларида кўзи ожизлар бепул ўқитилади

Эндиликда ногирон болалар, шу қаторда кўзи ожизлар ҳам Болалар мусиқа ва санъат мактабларида бепул таълим олиши мумкин. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилади. 

Аввалги тартибга кўра, Болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий сонига нисбатан 25 фоизигача миқдорда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бепул ўқиши мумкин эди.

Жорий йилда республика бўйлаб Болалар мусиқа ва санъат мактабларида 355 нафар ногирон ўқувчилар таълим олишди, шундан 320 нафари кўзи ожиз болалар ҳисобланади.

2020/2021 ўқув йилида  ногиронлиги бор  650 нафаргача ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1