АсосийЖАМИЯТ

4 хонали уйда 26 жон яшаётган сурхонадарёлик оила ҳокимга мурожаатидан бир кун ўтиб, уй-жойли бўлди

Жорий йилнинг 18 июнь куни Термиз шаҳри, “Паттакесар” маҳалласида яшовчи 67 ёшли  Муҳ...

'4 хонали уйда 26 жон яшаётган сурхонадарёлик оила ҳокимга мурожаатидан бир кун ўтиб, уй-жойли бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 июнь куни Термиз шаҳри, “Паттакесар” маҳалласида яшовчи 67 ёшли  Муҳаббат ая Хўжанова Сурхондарё вилояти ҳокимлигига келиб, 26 жон 4 хонали уйда қийналиб яшаётгани, оғир вазиятга тушиб қолганликлари, уй-жойга муҳтож эканликлари ҳақида мурожаат қилган.

20 июнь куни вилоят ҳокими Тўра Боболов вазиятни ўрганиш, оиланинг яшаш шароити, аҳволи билан танишиш мақсадида ушбу хонадонда бўлди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Тор уйдаги бу оиланинг аҳволи, шароити билан яқиндан танишган вилоят ҳокими шу куннинг ўзида Муҳаббат аянинг икки қизи ва уларнинг оилаларига уй-жой бериш ҳақида кўрсатма берди.

Орадан бир кун ўтиб, уларга Термиз шаҳрининг  Гулистон маҳалласи, “Шукрона” массивида қурилган 2-хонали янги уй-жой ҳамда шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхонадан 3 хонали уй берилди.

Тез орада қолган оилаларга ҳам ер ажратилиб, уй қуриш  ва иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланади хабарда.

    Бошқа янгиликлар