Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан 278-мактабнинг 11-синф битирувчиси Раззоқова Муштарий Али қизига “Spark” русумли автомобиль совға қилинди. У ўзининг ўқишда эришган ютуқлари ва аъло билмлари учун олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Олмазор туманида истиқомат қилувчи Муштарий Раззоқова жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Миллий Университетининг таэквондо факультетига талабалик сафига имтиҳонларсиз қабул қилинган.







