1

Халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул ташкилотлар белгиланди

СИЁСАТ 23.06.2020, 08:22
Халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул ташкилотлар белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

 Қарор билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Қарорга кўра, ваколатли органлар Ўзбекистоннинг келгусида тегишли халқаро ташкилотда иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги ҳамда аъзоликдан олинадиган ва бошқа фойдалар бўйича доимий таҳлил олиб боради.

2021 йилдан бошлаб халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита ваколатли органлар томонидан Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

 Қарор билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга мувофиқ, бадаллар тўловчилар томонидан тўлов ҳужжатларига (инвойс) ёки жорий йил учун бадал миқдорини тасдиқловчи халқаро ташкилотнинг (ёки тегишли халқаро шартномани маъмурлаштириш учун масъул бўлган ташкилотнинг (органнинг) хабарномаларига мувофиқ тўланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1