Бухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиника врачлари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабар Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, мақоладаги расмлари кўрсатилган ҳамширалар ва бошқа врачлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улардан тушунтириш хатлари олинганда улар 2020 йил 29 май куни ўз хоҳишларига кўра, обондонлаштириш ишларида иштирок этганлиги, маълум қилганлиги сабабли мажбурий меҳнат тасдиғини топмади.






