Халқ таълими вазирининг Матбуот котиби ўзгарди. Бу ҳақда Вазирликнинг шу пайтга қадар матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Анвар Умаров маълум қилди.
"Бугун менинг Халқ таълими вазирлигида охирги иш куним. Эртадан бошлаб ўз фаолиятимни Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида давом эттираман. Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, ОАВ вакиллари ва блогерларга фаолиятим давомида қўллаб-қувватлаганлари ва ҳамкорлик қилганлари учун миннатдорчилик билдираман. Эндиликда мазкур канални Халқ таълими вазирлигининг янги матбуот котиби Лайло Рустамова юритади" деб ёзади Анвар Умаров.

Маълумот ўрнида, Лайло Рустамова узоқ йиллар "Даракчи" газетасида журналист, "darakchi.uz" сайтида бош муҳаррир лавозимида ишлаган.
Шунингдек, бугунги кунга қадар UzAuto Motors компаниясининг матбуот хизматида фаолият юритиб келаётган эди.






