АсосийDunyo

Делегация аъзосида коронавирус аниқлангани сабабли Қирғизистон президенти Ғалаба парадида иштирок эта олмади

'Делегация аъзосида коронавирус аниқлангани сабабли Қирғизистон президенти  Ғалаба парадида иштирок эта олмади'ning rasmi

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков делегациясининг 2 нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу сабабли у Москвага Ғалаба парадида қатнашиш учун борган бўлса-да, тантанали тадбирда иштирок эта олмади.

Қирғизистон республикаси президентининг ташқи сиёсий аппаратида бўлим мудири бўлиб ишловчи Дониёр Сидиқов ва яна бир қўриқлаш хизмати ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. 

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 23 июнь куни амалий ташриф билан Москвага учиб келган эди.

    Бошқа янгиликлар