АсосийJamiyat

Тошкентда банк ходимларида, автопарк ҳайдовчисида коронавирус аниқланди

'Тошкентда банк ходимларида, автопарк ҳайдовчисида коронавирус аниқланди'ning rasmi

Мамлакатимизда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраб турибди. Жумладан, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич нисбатан юқори эканини кўриш мумкин, дея хабар бермоқда ССВ.

Хусусан, пойтахтимиздаги “Асака банк” тумани филиали ходими А.Ғ.да (тана ҳарорати кўтарилган ва поликлиникага мурожаат қилган), “Ипак йўли банк” филиали ходими М.Э.да (шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Учтепа туманидаги автопарк ҳайдовчиси Б.А.да (тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган), Олмазор туманидаги нафақадаги фуқаро Г.Н.да, Юнусобод туманида яшовчи Д.Х.да (Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан ётқизилган) коронавирус аниқланган.  

Мазкур ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бирмунча кучайтирилди.

 

    Бошқа янгиликлар