Жорий йилнинг 24 июнь куни ижтимоий тармоқда "Қамчиқ" довонида "Ласетти" ойнасидан қиз танасини чиқариб сайр қилмоқда" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат ўрганилиб чиқилди ва ҳайдовчи аниқланиб, "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 11-бандида кўрсатилиб ўтилган талабларни бузганлиги бўйича белгиланган тартибда чора кўрилди.
Йўловчи қизни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчи ва йўловчилардан ҳаракат вақтида тана қисмларини (қўлдан ташқари) автомобиль салонидан чиқармасликларини, ўз саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.






