АсосийJamiyat

Айни пайтда пойтахт ва яна икки вилоятда коронавирусга чалинганлар аниқланди

'Айни пайтда пойтахт ва яна икки вилоятда коронавирусга чалинганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7087 (+97) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 1 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4724 (+39) нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. 

    Бошқа янгиликлар