1

Агентлик огоҳлантиради! Таниқли қўшиқчиларнинг концерти рекламада жонли ижро, аммо амалда...

МАДАНИЯТ 25.06.2020, 17:58
Агентлик огоҳлантиради! Таниқли қўшиқчиларнинг концерти рекламада жонли ижро, аммо амалда...

Айнан карантин даврида телевидение ва радиоканаллар орқали аҳолига турли-туман қизиқарли театр, концерт томошалари рекламаси тақдим этиб борилмоқда. Айниқса, рекламаси кўпчиликни жалб этаётган хонандаларнинг жонли эфирли концертини кўпчилик интиқиб кутишади. Аммо уни томоша қилиш жараёнида бунинг акси бўлаётган ҳолатлар телетошабинларнинг эътирозига сабаб бўляпти. 
Албатта, рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишига йўл қўйилмайди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Бу ҳақда Агентлик Матбуот хизмати хабар қилди. 
Яқинда Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишларда айрим ОАВда қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда рекламалар тарқатилаётгани ва жойлаштирилаётгани маълум бўлди. Юқорида келтириб ўтилганидек, таниқли қўшиқчилар иштирокидаги тўғридан-тўғри узатиладиган концерт дастурлари рекламасида жонли ижро тўғрисида ахборот берилмоқда, бироқ ушбу концерт тадбирлари иштирокчилари (хонанда, созанда, меҳмон хонанда, хонанданинг ўғли ёки қизи) томонидан жонли ижродан фойдаланилиши мавҳум қолмоқда.
Шу мақсадда Агентлик оммавий ахборот воситалари, телерадиоканалларга истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламалардан ҳимоя қилиш мақсадида театр-концерт тадбирлари ҳақидаги ахборотни қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда тарқатиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди.

 Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши, Театр-концерт тадбирларини ўтказишда фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумотни тақдим этиш қоидаларида (рўйхат рақами 1188, 2002 йил 16 ноябрь) агар тадбирда фонограмма ишлатилса, унинг рекламаларида “Фонограмма орқали ижро этилади” деган сўзларни ва улар (сўзлар) рекламада горизонтал тарзда, аниқ кўринган ҳолда, рекламанинг умумий ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган даражада бўлиши шартлиги белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1