Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилишича, 2006 йилда Қўштепа туманида туғилган, Каттаболтакўл МФЙда истиқомат қилувчи Баратов Муҳаммадазиз Акбаржон ўғли қидирилмоқда.
У жорий йилнинг 24 июнь куни соат 23:45ларда яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.
Бедарак йуколган Баратов Муҳаммадазиз Акбаржон ўғлининг алоҳида белгилари:
Бўйи 160-165 см атрофида, сочи ва қошлари қора.
Эгнида оқ ҳаворанг футболка, қора рангли шортик, оёғида эса кетаси бўлган.
Бедарак йўқолган Баратов Муҳаммадазиз Акбаржон ўғли ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги Ички ишлар органларига ёки қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади. Мурожаат учун телефон:
73: 244-02-76, 244-02-69, 98: 190-15-51, 91: 666-00-44






