Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.
Давлатраҳбари ўз тарбригида бўлғуси журналист талабалар учун алоҳида стипендия таъсис жтиш таклифини билдирди:
"Сиз азизларнинг бугунги касб байрамингиз баҳона бир эзгу таклифни илгари сурмоқчиман. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендияни таъсис этсак, ўйлайманки, бу ҳам ёшларимизни миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилади", - дейилади Президент табригида.






