Увилдириқдан то бозоргача: Тадбиркор балиқ етиштириш сирларини очиқлади
Бироз аввал Президентимизнинг Учқўрғон туманида жойлашган “DB Group Eco” корхонасига...
Бироз аввал Президентимизнинг Учқўрғон туманида жойлашган “DB Group Eco” корхонасига ташрифи ҳақида хабар берган эдик. Фурсатдан фойдаланиб, форель балиғини етиштириш сирлари ва босқичлари ҳақида корхона раҳбари Азиз Даминовдан сўрадик.
“УНИ ҲАММА ЕРДА ҲАМ КЎПАЙТИРИБ БЎЛМАЙДИ”
“Форель балиғи, яъни хонбалиғини етиштиришнинг ўзига яраша машаққатлари бор. Уни ҳамма ерда ҳам кўпайтириб бўлмайди. Чунки хонбалиқ салқин севувчи балиқ ҳисобланади. У 15 даражагача бўлган салқин сув ҳавзаларида яшай олади. Норин дарёси сувининг йиллик мўътадил 10-12 даража орасида бўлишини ҳисобга олсак, бу тадбиркор учун жуда қулай ва тежамкордир.”
1. Дастлаб увилдириқлар (таҳр. 2018 йилда Даниядан келтирилган) корхонамизда ташкил этилган махсус лабораториялардаги инкубация цехида 2,-2,5 ой давомида личинка ҳолатига кетгунча боқилади.
2. Ундан кейин 1-2 см.ли балиқчалар қуёш нури тегмайдиган махсус қоронғу сув хавзаларида 3-4 ой мобайнида 8-10 см.га етгунга қадар сақланади.
3. 8-10 см.га етгач, улар очиқ сув ҳавзаларига қўйиб юборилади. Бунда олдин улар махсус кичик сув ҳавзаларида, кейинчалик алоҳида катта бассейнларда етиштирилади.
4. Дарёдан кириб келган сув, энг аввало, махсус сув ҳавзасида тиндирилади. Ундан сўнг балиқлар яшаётган басейнларга оқиб тушади.
5. Форель балиғи тез катта бўладиган балиқ ҳисоблангани учун 1-1,5 йилда истеъмол учун тайёр бўлади.”
"Grand Chess Tour" туркумининг муҳим босқичларидан бири бўлган мусобақанинг сўнгги, 9-турида Синдоров қора доналарда америкалик Уэсли Со билан дуранг ўйнади.