АсосийЖАМИЯТ

Фарғона туманида “Labo” русумли автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган шахсни умрига зомин бўлди

23 июнь куни З.А. бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинасини Новкент МФЙ ҳудудида бошқари...

'Фарғона туманида “Labo” русумли автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган шахсни умрига зомин бўлди'ning rasmi

23 июнь куни З.А. бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинасини Новкент МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Ғ.М.ни уриб юбориши оқибатида Ғ.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда  Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин" дейилади хабарда. 

 

 

    Бошқа янгиликлар