1

Озодбек Назарбеков Тўрақўрғон маданият марказини кескин танқид қилди

МАДАНИЯТ 28.06.2020, 14:53
Озодбек Назарбеков Тўрақўрғон маданият марказини кескин танқид қилди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Наманган вилоятида бўлганида Тўрақўрғон маданият марказига ташриф буюрди. 

Маданият маркази фаолиятини ўрганиш асносида О.Назарбеков марказ раҳбар-ходимлари бу ерда яратилган шароитлардан унумли фойдаланмаётганлиги, жумладан хоналарнинг тўғри тақсимланмагани, хореография, актёрлик санъати, чолғу йўналишдаги хоналар ўз услубида жиҳозланмаганини жиддий танқид остига олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Марказдаги кутубхона фаолияти билан танишар экан кўпроқ тарихий китоблар Машраб, Чустий каби тарихий шахсларнинг китоблари билан бойитиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1