АсосийJamiyat

"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда машиналар ҳаракатланиш вақти қатъий белгиланди

'"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда машиналар ҳаракатланиш вақти қатъий белгиланди'ning rasmi

Хабарингиз бор, эпидемиологик вазият ёмонлашганини инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг махсус қарори эълон  қилинди. 

Унга кўра:

“сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар ва  “қизил” ҳудудларда 07:00 дан – 10:00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача бўлган вақт давомида машиналар ҳаракатига рухсат берилди. 

 Яъни, АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК белгилаб қўйилди. 

Маълумот учун: Автотранспорт воситаларидан рухсат берилган вақтдан ташқарида фойдаланиш, жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақламаслик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилишга сабаб бўлади

Махсус комиссия қарори билан жорий этилаётган бошқа тартиблар:

Ўзбекистонда бозорлар ҳафтанинг икки кунида ёпилиши белгиланди

5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда беморларни даволаш бўйича янги тартиб жорий этилади

14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Энди беморлар уч тоифага ажратилади.

5 июль санасидан бошлаб уй шароитида даволанишга рухсат этилади.

Автобус салонларида йўловчилар 2 метр масофани сақлашлари шарт.

 

    Бошқа янгиликлар