АсосийДУНË

Озодбек Назарбеков Туркманистон президентини туғилган куни билан табриклади (видео+фото)

Бироз аввал хабар берганимиздек, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси санъат ва мадания...

'Озодбек Назарбеков Туркманистон президентини туғилган куни билан табриклади (видео+фото)'ning rasmi

Бироз аввал хабар берганимиздек, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси санъат ва маданият соҳаси вакилларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Унда, Туркманистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековни Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлади. 

 Озодбек Назарбеков Туркманистон давлат раҳбарига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдираркан,   икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда санъат ва маданиятнинг роли нечоғли муҳим эканини таъкидлади:

— Икки давлат дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун камтарона қилган меҳнатимиз юқори даражада баҳоланганлиги учун Ҳурматли Гурбангулы Мяликгулыевич Сизга, қардош туркман халқига чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман. Ушбу фахрий унвон берилиши, халқларимиз ўртасида маданият соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида шижоат билан меҳнат қилишимизга куч беради,- деди Озодбек Назарбеков.  

Совға тариқасида Туркманистон халқ артиси Дилбар Рахмонова билан биргаликда "Баригал" қўшиғи тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар