Японияда касаллик ривожланиши эҳтимолини олдиндан аниқлаш услуби ишлаб чиқилди

САЛОМАТЛИК 30.06.2020, 17:27
Японияда касаллик ривожланиши эҳтимолини олдиндан аниқлаш услуби ишлаб чиқилди

Япониянинг бир гуруҳ олимлари томонидан инсон ҳаётининг кейинги уч йили давомида 20 га яқин, жумладан, диабет ёки деменция ксалликларининг ривожланиш эҳтимолини аниқ айтиб бера оладиган услубни ишлаб чиқдилар.
 

Киодо агентлигининг маълумотида айтилишича, Хиросаки ва Киото университети олимлари сунъий интеллект ёрдамида инсонда камида 20 тоифа бўйича тиббий кўрсаткичларини таҳлил қилиш тизимини яратишга муваффақ бўлишган. Ушбу услуб шунингдек, инсоннинг жисмоний ҳолати, унинг генетик тузилиши, ҳаёт тарзи ва зарарли одатларини ҳам ҳисобга олади.

 

Диабет ва деменциядан ташқари, мазкур тизим артериосклероз, гипертония, сурункали буйрак етишмаслиги, остеопороз, семириб кетиш, юракнинг ишемик хасталиклари ва бошқа кўплаб касалликларнинг ҳам ривожланишини олдиндан аниқлаб беради.

 

Ушбу услубнинг ишлаб чиқилиши тахминан 20 минг одамнинг маълумотларига асосланди. Япониянинг шимолида Аомори префектурасида жойлашган Хиросаки университети 2005 йилдан буён кўнггиллиларнинг малумотларини кузатиб боради.
 

"Биз инсонда кейинги уч йил давомида қайси касаллик ривожланишини юқори аниқлик даражасида айтиб бера оламиз", - дейди Киото университети профессори Ясуси Окуно Киодо агентлигига.
 

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу услуб одамларга эртароқ касалликларнинг олдини олиш имконини беради. У бундай касалликка чалиниш эҳтимолини олдиндан билса, зарур чораларни кўради ва ҳаёт тарзини ўзгартиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1