АсосийЖАМИЯТ

СамДАҚИ ўқитувчиси 2 минг АҚШ доллари пора билан қўлга тушди

СамДАҚИ ўқитувчиси 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда "dar...

'СамДАҚИ ўқитувчиси 2 минг АҚШ доллари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

СамДАҚИ ўқитувчиси 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Келтирилишича, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасига 1987 йилда Самарқанд туманида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда қилаётгани, олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраётгани, қолганини ўқишга киргандан кейин олишини билдираётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда ушбу фуқаро ариза муаллифидан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дейилади хабарда. 

 

 

    Бошқа янгиликлар