“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тугатилади.






