Айни соатларда пойтахтимиздаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 13 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3495 нафар бемор соғайди.
Бугун, 1 июль куни республикамизнинг тўртта ҳудудидан жами 152 нафар бемор тузалиб чиқди. Мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони эса 5847 нафарга етди.






