"Юксалиш" умумиллий ҳаракати расмий каналида Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти қайси ОТМларни тамомлагани ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган. Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.


8 нафар вазирлар (И. Абдураҳмонов, Р. Давлетов, Т. Ишметов, Ж. Қўчқоров, А. Султонов, С. Умурзоқов, Ж. Хўжаев ва Ш. Шерматов)нинг “бисоти”да хорижий олий таълим муассасалари дипломлари ҳам бор. 10 нафар вазир 2 тадан ОТМларни тамомлаган, молия вазири Тимур Ишметов эса 3 та — Тошкент давлат юридик университети, Тошкент молия институти ва Бирмингем университети (Буюк Британия)да таълим олган.






