1 июль куни соат 12:00 да Самарқанд тумани Андижон маҳалласи ҳудудида 51 ёшли Т.Т.нинг бошқарувида бўлган “MAN” русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган “Malibu” русумли автомашиналари тўқнашув содир этган. Натижада “Malibu” автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А., лар олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.



Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари транспорт воситасини бошқараётгандингизда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг" дейилади хабарда.






