Россияда пандемия сабабли ҳар бешинчи ходим ишдан бўшатилган

ДУНЁ 03.07.2020, 13:22
Россияда пандемия сабабли ҳар бешинчи ходим ишдан бўшатилган

Россия Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил 1 апрелдан 20 июнгача мамлакатда 3,5 миллиондан ортиқ киши ишдан бўшатилган. Уларнинг кўпчилиги Москва (585800) ва Санкт-Петербург (256300) шаҳарлари ҳамда Москва вилояти (186400) ҳиссасига тўғри келади. Компанияларда ўртача 20 фоиз ходимлар қисқартиришга тушган.

Олдинги иқтисодий инқирозлардан фарқли равишда, аксарият компаниялар ходимларини сақлаб қолишга ҳаракат қилган ва ишдан бўшатиш ўрнига иш ҳақини камайтиришни афзал кўрган. Инқироз бошлангандан буён фаолияти ўрганилган компаниялар томонидан ишчиларнинг иш ҳақи 56 фоизга қисқартирилган, иш ҳақи фонди эса ўртача 28 фоизга камайган.

Экспертларнинг фикрича, яқин ойларда иқтисодиётнинг айрим соҳаларида ишсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашиши, хусусан, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги кичик корхоналар ходимлари оммавий ишдан бўшатилиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1