Айрим жойларда ёмғир, момақалдироқ... Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 16:06
Айрим жойларда ёмғир, момақалдироқ... Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорогия хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Эртага тоғ ва тоғолди ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Республиканинг қолган қисми ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда сақланиб қолади ва кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Июль ойининг бошланиши Ўзбекистонда қулай ҳарорат билан белгиланади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати меъёр оралиғида бўлиши кутилади ва кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Эртага 4 июль куни:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 32-34° бўлади.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21°, кундузи 30-35° бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° бўлади.

 

ТОШКЕНТ САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1