1

Мяньмада 160 киши кўчки қурбонига айланди

ДУНЁ 03.07.2020, 16:21
Мяньмада 160 киши кўчки қурбонига айланди

Мяньманинг шимолидаги нефит тоғ конида юз берган кўчки камида 160 кишининг вафот этишига сабаб бўлди. Қутқарувчилар қурбонларнинг сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтишмоқда.

Кучли ёмғир туфайли тоғдаги ишлаб чиқариш чиқиндилари кўлга тушди. Бу эса кучли сув тўлқинларини хосил қилди. Ўнлаб одамлар сув остида қолди.

Ёнғин хизмати маълумотларига кўра, кончилар ҳозирда ишлаб чиқилган нефрит қолдиқларини изламоқдалар.  

Маҳаллий нашрларга кўра, ҳалокатли ҳодисалар ушбу ҳудудларда кўп учраб туради.  Сўнгги йилларда юзлаб кончилар ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1