1

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида оғир йўқотиш юз берди

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 17:53
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида оғир йўқотиш юз берди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Япония билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳатчиси Мирсобит Фозилович Очиловнинг бевақт вафоти тўғрисида қайғу билан хабар берди.

"Илгари Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасининг раҳбари, "Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" император ордени соҳиби Мирсобит Фозилович 2020 йил 2 июлда вафот этдилар.

Устоз шонли ҳаёт кечирдилар. 1999 йилда парламент сайловларида танланган, Ўзбекистон Республикаси II чақириқ Олий Мажлисининг депутати, профессор, иқтисод фанлари доктори, Банк-молия академиясининг биринчи ректори, 1-даражали Фавқулодда ва Мухтор элчиси, 2001 - 2009 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси, Мирсобит Фозилович барча жабҳаларда ўрнак бўлганлар. Улар иқтидорли раҳбар, юқори даражадаги дипломат, иқтисодиёт соҳасининг етук олими, ишончли, меҳрибон ва доим ёрдам беришга тайёр бўлган инсон эдилар.

Мирсобит Фозиловичнинг ҳудди шундай ёрқин хотираси қариндошлар, ҳамкасблар ва шогирдларининг қалбларида абадий сақланиб қолади.

Вазирлик жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", - дейилади Вазирлик хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1