“Ўзбеккино” миллий агентлиги қошида Жамоатчилик кенгаши тузилди

МАДАНИЯТ 03.07.2020, 18:22
“Ўзбеккино” миллий агентлиги қошида Жамоатчилик кенгаши тузилди

Эндиликда Ўзбеккино буюртмасига асосан суратга олинадиган фильмлар бюджет харажатларини ушбу Кенгаш назорат қилади. 

Бугун, 3 июль куни “Ўзбекистон кино тармоғи ислоҳотлари ва жамоатчилик назорати механизмлари” мавзусида медиа клубнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Тадбир давомида “Ўзбеккино” МА қошида устоз киноижодкорлар, етук кинематографистлардан ташкил топган янги Жамоатчилик кенгаши таркиби маълум қилинди. Жамоатчилик кенгаши кино маҳсулотларга сарфланаётган харажатларни ўрганиш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи мустақил тузилма сифатида фаолият олиб боради.

Маҳоратли режиссёр ва кинооператор Ҳамидулла Ҳасанов (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси) раислигидаги кенгаш аъзолари таркибида етук кинорежиссёрлар Санжар Бобоев (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси), Қамара Камолова (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси), Алиаскар Фатхулин ва Собир Назармуҳаммедов (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси), Карим Мирходиев (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси) ва Азамат Эргашев (Кенгаш котиби, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси) каби ажойиб ўзбек актёрлари, киноператорлар Ботир Бозорбоев (Тошкент Ахборот технологиялари университети кафедра мудири, Кенгаш раиси ўринбосари), Нозим Толипов ва Марат Солиев (Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси), кинопродюсер Фаррух Тўлаганов, кинодраматург Мадина Мўминова, кинотанқидчи Бахтиёр Якубов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, драматурглар Мирзапўлат Тошпўлатов ва Анвар Эргашев, журналист ва киношунос Борис Бабаев, овоз режиссери Анвар Файзуллаев ва муаллифлик ҳуқуқи бўйича юрист Жасур Пўлатовлар ўрин олишган. Тадбир давомида Кенгашнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан Жамоатчилик кенгаши аъзолари фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтишди.

Тадбирда киночилик билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб берилди. Кино соҳасини ёритувчи журналист ва блогерлар миллий кино фильмларнинг бюджети ва сифати ҳақида таклиф ва эътирозларини айтишди. 

Анжуман доирасида иштирокчиларга Агентлик тизимидаги масъуллар ва янги кинофильмлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар баён қилинган қўлланма тарқатилди. Шунингдек тадбир ташкилотчилари таниқли кинорежиссёр Рашид Маликовни туғилган куни билан табриклашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1