АсосийJamiyat

Куннинг 2-ўлими: Бухорода 35 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

'Куннинг 2-ўлими: Бухорода 35 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл  Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.  

Унга “Икки томонлама  пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража” ташхиси қўйилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, бу - куннинг иккинчи ўлимидир. Бугун пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли эркак ҳам вурусдан вафот этганди. Шу вақтга қадар ушбу касалликдан 31 киши оламдан ўтди. 

    Бошқа янгиликлар