1

Янги ташкил этилган Тупроққалъа туманида туризм маршрутлари яратилади

МАДАНИЯТ 04.07.2020, 20:05
Янги ташкил этилган Тупроққалъа туманида туризм маршрутлари яратилади

Тупроққалъа туманида 3 минг йиллик тарихга эга 10 дан ортиқ тарихий аҳамиятдаги археологик ёдгорликлар мавжуд. Ҳудуд Амударё бўйида жойлашганлиги ҳамда туманнинг асосий қисми саҳро ҳудудидалиги юқори туристик салоҳиятни намоён қилади.

Мазкур туманда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароитлар яратиш мақсадида янгидан 59 та туризм инфратузилма объектларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури шакллантирилди. Бу орқали янги ташкил этилган туманда 2020-2021 йилларда 63,9 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига 472 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан мазкур туманда янги туризм маршрутларини яратиш, инфратузилмани яхшилаш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун туристик марказга айлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Президентнинг тегишли қарори билан Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани  ташкил этилганди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1