1

Трампнинг маслаҳатчисида коронавирус аниқланди

ДУНЁ 05.07.2020, 20:51
Трампнинг маслаҳатчисида коронавирус аниқланди

Президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси, унинг сайловолди кампанияси учун масъул бўлган Кимберли Гилфойлда коронавирус аниқланди, деб хабар берди манбаларга таяниб rbs.ru. Шу ўринда Кимберли кичик Трампнинг қиз дўсти ҳамдир. 

Қайд этилишича, Трампнинг маслаҳатчиси яқин орада президент билан алоқада бўлмаган.

«Тест жавоби мусбат чиққач, Кимберли зудлик билан ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ташхисни тасдиқлаш учун яна бир тест топширади, чунки унда касаллик аломатлари мавжуд эмас», — дейди Трампнинг сайловолди компанияси молиявий раҳбари Серхио Гор.

Гилфойл президентнинг тўнғич ўғли кичик Дональд Трампнинг қиз дўсти дея қайд этдик. демак президент ўғли ҳам тест топшириши керак бўлади. Аммо таъкидлашича, унинг коронавирусга топширган тест жавоби манфий бўлиб чиқди. Эҳтиёт чораси сифатида кичик Дональд Трамп ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1