АсосийJamiyat

1 сентябрдан аукцион савдолари тизимида янги тартиблар жорий қилинади

'1 сентябрдан аукцион савдолари тизимида янги тартиблар жорий қилинади'ning rasmi

Барча аукцион савдолари натижалари 2020 йил 1 сентябрдан QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарида қайд этилишича, “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиблар жорий қилинади.
 

  • аукционда шахсини идентификациялаш имконини берувчи мобил иловалар орқали иштирок этилади;
  • давлат мулкини ижарага бериш шартномалари электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштирилади;
  • савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталог яратилади.

    Бошқа янгиликлар