1

Ҳафта давомида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 15:07
Ҳафта давомида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 32-35 даражани ташкил қилди, жанубда 38 даражагача иссиқ бўлди.

Ўзгидромет ахборот хизматининг маълум қилишича, эртага республикамиз ҳудудига Туркманистондан ҳаво оқими киришни бошлайди. Об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўтарилади ва иқлимий меъёрларга етади, кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40 даражагача етади. Бундай ҳарорат иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.

6-7 июлда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1