АсосийJamiyat

Айни пайтда Ўзбекистонда яна 97 одамда коронавирус аниқланди, уларнинг 59 нафари Тошкентда аҳоли орасидан

'Айни пайтда Ўзбекистонда яна 97 одамда коронавирус аниқланди, уларнинг 59 нафари Тошкентда аҳоли орасидан'ning rasmi

2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

 

❗️Айни пайтда юртимизда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.  

 

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3732 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар