АсосийDunyo

Ҳиндистонлик фуқаро ўзи учун тилладан ҳимоя ниқоби ясаттирди

'Ҳиндистонлик фуқаро ўзи учун тилладан ҳимоя ниқоби ясаттирди'ning rasmi

Махараштра штатида яшовчи Шанкар Кураде коронавирус пандемияси баҳона ўзи учун тилладан ҳимоя ниқоби ясаттирибди, бу ҳақда Холис фикр телеграм канали ёзмоқда. 

«Олтиндан ниқоб буюртма бериш ғояси менда кумуш ниқоб тақиб юрган одамни учратганимда келди. Ахир, мен оғир тилла буюмлар, масалан занжир ва узуклар тақиб юришни ёқтираманда. Нимага энди олтин ниқобим бўлмасин экан? Хуллас, маҳаллий заргардан ўзим учун тилла ҳимоя ниқоби ясаб беришини илтимос қилдим.

Олтин ниқоб тақиб кўчага чиққанимда ҳамманинг кўзи менда бўлади. Гарчи бизнинг оила аъзолари қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишқибози эканлигини ҳамма яхши билса-да, тилла ниқоб барибир бошқача — ўзига хос янгилик. Шунинг учун ҳам одамлар учун бу жуда қизиқ бўлди», — дейди у.

Қарийб 2.5 килограмм тош босадиган мазкур ғаройиб буюм буюртмачига тахминан 3870 долларга тушган.Кураденинг айтишича, ниқоб нафас олишга қийналмаслик учун махсус ҳаво ўтказадиган ёриқлар билан таъминланган.

Жонс Хопкинс университети олиб бораётган ҳисоб-китобда Ҳиндистон касаллик сони бўйича дунёда 3-ўринни эгаллаб турган Россияга жуда яқинлашди. Бу икки мамлакатни бор-йўғи 399 ҳолат ажратиб турибди. Айни пайт Ҳиндистонда 244 814 киши коронавирусдан даволаняпти, 409 082 бемор тузалиб чиққан. Охирги сутка мобайнида 613 нафар фуқаро ушбу инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмган.  

"Ватандошлари оддий “маска” сотиб олишга қурби етмай, жон талваса қилаётган пайтда уларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига олтин ниқобини кўз-кўз қилиши... Бирор нима дейишга тилинг бормайди" дея фикр билдирмоқда блоггер

    Бошқа янгиликлар