Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокими Э.Солиевнинг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланган.






