АсосийJamiyat

Бухорода тўхтаб турган “Isuzu”га тез ёрдам машинаси келиб урилди. Машина ичидагилар воқеа жойида вафот этган

'Бухорода тўхтаб турган “Isuzu”га тез ёрдам машинаси келиб урилди. Машина ичидагилар воқеа жойида вафот этган'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 05:25 ларда, Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 345-километрида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси 1988 й.т. Е.П. “Damas” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1970 й.т. А.С. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган. 

 ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ натижасида “Damas” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 32 ёшли Е.П. ва йўловчиси 28 ёшли А.Х.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар