1

ЖССТ Туркманистонда COVID-19 муаммоси устида иш бошлади

ДУНЁ 08.07.2020, 08:54
ЖССТ Туркманистонда COVID-19 муаммоси устида иш бошлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус расман йўқ, дея қайд этилган Туркманистонда COVID-19 муаммоси устида иш бошлади - дея хабар берган «Нейтрал Туркманистон».  

Мутахассислар мамлакатга «Туркман авиалиниялари» чартери орқали етиб келишган. Миссиянинг асосий мақсади мамлакатга кириб келиши мумкин бўлган вирусга қарши тайёргарлик ишларини олиб бориш, деб ёзган газета.

БМТнинг Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари Елена Панова сал олдин Туркманистонда коронавирус йўқлигининг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида, мамлакат ҳукумати ўз вақтида сафарларга чеклов жорий этиб, ўз чегараларини эрта ёпганлигини кўрсатган эди.

Мавзуга доир:

ЖССТ гуруҳи келиб кетгач Туркманистон Президенти таътилга чиқди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1