1

Тезкор! Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 12:44
Тезкор! Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилди

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилади.  2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида: 

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно); 

томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

 

Махсус комиссия қарори билан жорий этилган бошқа чекловлар:

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар қатор фаолият турлари тўхтатилади

Халқаро авиақатновлар билан боғлиқ янги тартиб белгиланди

Карантинда фаолиятларини давом эттиришлари учун қурилиш объектларига ҳам бир неча шартлар қўйилди

Карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилди

Бутун республика "қизил" ҳудудга айлантирилади — Шохруҳ Ғиёсов (видео)

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1