Президент қатор маҳаллий раҳбарларни лавозимидан олди, бир нечтасига ҳайфсан эълон қилинди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 21:29
Президент қатор маҳаллий раҳбарларни лавозимидан олди, бир нечтасига ҳайфсан эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда, камбағалликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхтаб ўтилди. Давлатимиз раҳбари камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторлар таъкидланар экан, уларнинг раҳбарларига жазо чоралари кўрилди.

Жумладан, Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқуловларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш бўйича топшириқлар берилди.

Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабовларга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида “ҳайфсан” эълон қилиниши белгиланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1