1

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 минг нафардан ошиб кетди

ЖАМИЯТ 08.07.2020, 23:55
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 минг нафардан ошиб кетди

ССВ маълумотига кўра Ўзбекистонда 6 ярим  соат ичида яна  110   нафар одамда  коронавирус аниқланди

2020 йил 8 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11092 (+110) нафарни ташкил этмоқда.

нги касалланиш ҳолатларининг барча 110 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

 Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 158 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Навоий вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 249 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 7060 (+249) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 3987 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1